“Уларнинг ишидан халқимиз норози”. Мирзиёев ҳуқуқ-тартибот идораларини танқид қилди
Жамият
−
12 Февраль 2021
13218Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳамма шароитларни яратиб, энг замонавий техникаларни олиб бердик. Катта ваколат, куч ва воситалар бор. Лекин натижа кутилганидек эмас. Органлар якдил бўлиб, вертикал бошқарувни тўғри ташкил эта олмаяпти. Уларнинг ишидан халқимиз норози”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторининг иш юкламасини енгиллаштириб, натижадорлигини ошириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилган.
LiveБарчаси