Украиналик сиёсатчи Путиннинг “янги давлати” ҳақида гапирди
Олам
−
14 Октябрь 2019
5424"Россия Президенти Владимир Путиннинг стратегик режаси Украинани Беларусь ва Қозоғистонни ўз ичига олган янги давлатнинг бир қисмига айлантиришдир, деди "Мамлакат" журналига берган интервьюсида Киев тарафдори Виталий Портников. Бу ҳақда EurAsiaDaily хабар бермоқда.
Портниковнинг фикрича, Москва Украина давлатчилигини йўқ қилишни мақсад қилган. Украиналик сиёсатшуноснинг Кремль ушбу маккор режани икки босқичда амалга оширади. "Биринчи босқичда Украинанинг Евросиё иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлиши кутилмоқда. Кейин Россия, Украина, Беларусь ва Қозоғистоннинг янги Иттифоқ давлати вужудга келади", деди Виталий Портников.
Шу билан бирга, у Путиннинг ўзи янги давлат яратишни бутун сиёсий карьерасининг асосий лойиҳаси деб билишига ишонади. Сиёсатшуносга кўра, Россия раҳбари ўз Президентлигини шу билан тугатишга ҳаракат қилмоқда.
Владимир Путиннинг ўзи ҳеч қачон бундай сўзларни айтмаган.
Маълумки, Москва Минск келишувлари бажарилишини талаб қилмоқда ва натижада улар Украинага назоратсиз ҳудудларни қайтаради. ДХР (Донецк Халқ Республикаси) ва ЛХР (Луганск Халқ Республикаси) йўқ қилинади.
Бунгача Владимир Путин Донбасда қўшинларнинг ажралиши билан боғлиқ вазиятни изоҳлаб, Украина Президенти Владимир Зеленскийда ушбу жараённи таъминлаш учун етарли сиёсий ирода йўқлиги учун танқид қилган.
LiveБарчаси