“Украинадаги урушни ҳал қиламиз”. Трамп эски ваъдасини такрорлади

Олам

image

Дональд Трамп кеча, 20 январь куни ўз тарафдорлари билан Нью-Гэмпширдаги учрашуви чоғида АҚШ президентлигига қайта сайланса, инаугурациядан олдин Украина можаросини ҳал қилишга ваъда берди.

“Россия ва Украина ўртасидаги бу даҳшатли урушни мен лавозимга киришгунимга қадар ҳал қиламиз”, деган у. 

Шунингдек, собиқ президент Путинни ҳам, Зеленскийни ҳам "қўлидаги бармоқларидек яхши билиши"ни айтиб ўтган.

"Биз биргаликда барчасини ҳал қиламиз", деган Трамп ўз ваъдасини такрорлаб.

 АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп CNN телеканалининг Town Hall дастурида сўзлаган нутқида Оқ уйга қайтса Украинадаги урушни 24 соат ичида тўхтатишини таъкидлаганди. 

Ўтган йилнинг май ойида ҳам у CNN телеканалининг Town Hall дастурида сўзлаган нутқида Украинадаги урушни "24 соат ичида" тугатишга тайёрлигини айтган эди. 

“Менинг (сайловдаги) ғалабам маълум бўлиши биланоқ, икки кишига қўнғироқ қиламан: Владимир Путин ва Владимир Зеленскийга. Биз 24 соат ичида келишувга эришамиз”, деганди Трамп эҳтимолий келишув тафсилотларини ошкор қилмасдан.


Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 январь куни Республикачилар партиясидан давлат раҳбари лавозимига номзодини қўймоқчи бўлган Доналд Трамп Нью-Гэмпширдаги тарафдорлари билан учрашуви чоғида айни дамда ҳокимият тепасида "аҳмоқлар" ўтирганини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Украина уруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг