Украинада ер остида жойлашган махфий қурол заводлари қурилган – “El Mundo”
Олам
−
10 Май
13440Украинада яширин қурол заводлари тармоғи қурилган, уларнинг баъзилари ер остида жойлашган. Бу ҳақда Испаниянинг “El Mundo” нашри Украина қурол саноатидаги манбага таяниб хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, ушбу заводларнинг жойлашуви ўта сирли.
“El Mundo” суҳбатдошига кўра, ҳозир Украинани энг кўп хавотирга солаётган нарса бу заводларнинг Россия қўшинларидан қанчалик яширинлигидир.
“Биз ишчилар орасидан бир қанча хоинларни аниқладик”, дейди манба нашрга.
Суҳбатдошнинг таъкидлашича, Европада қуроллантиришга имкон берадиган заводлар йўқ, Украинада эса бу имконият бор.
“Бизда пул ва шартномалар етарли эмас, Европада Россия таҳдиди туфайли уларни қайта қуроллантиришга имкон берадиган заводлар йўқ. Бу ерда бошқа Европа заводларига қараганда анча қисқа вақт ичида улар хоҳлаган нарсани ишлаб чиқариш учун тажриба ва ресурсларга эгамиз”, дейди манба.
LiveБарчаси