Украинада даҳшатли ЙТҲ юз берди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Олам

image

Украинанинг Ривне вилоятида микроавтобус, ёнилғи ташиш машинаси ва йўловчи автобуси тўқнашди. Даҳшатли йўл-транспорт ҳодисасида 27 киши ҳалок бўлди.

“Автобусдаги 38 йўловчидан фақатгина 12 нафари омон қолди. “Бензовоз” ҳайдовчиси тирик қолган, аммо оғир аҳволда. 27 нафар қурбон. Микроавтобус ҳайдовчиси катта эҳтимол билан Украина йўлларидаги сўнгги 10 йилликларда кузатилган энг даҳшатли ЙТҲ сабабчи бўлган”, деган Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашенко.

Ривне вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Коваляга кўра, жароҳатланган 12 киши шифохонага ётқизилган.

Унинг сўзларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган қисмида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланган – патруль ходимлари Ривне ва Львовдан айланма транспорт қатновини ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

621

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг