Украина МДҲнинг икки муҳим шартномасидан чиқиб кетди. Улардан бири Тошкентда имзоланган

Олам 6136
image

Украина Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) доирасида имзоланган фуқаролик авиацияси ва ҳаво майдонидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномаларидан чиқди. Тегишли фармонни мамлакат президенти Владимир Зеленский имзолади. Бу ҳақда Президентнинг расмий сайтида хабар берилди.

Гап иккита шартномадан чиқиш ҳақида кетмоқда. Биринчиси, 1991 йил 25 декабрда Минскда имзоланган фуқаролик авиацияси ва ҳаво майдонидан фойдаланиш тўғрисида. Ушбу ҳужжатга биноан, имзолаган давлатларнинг ҳаво ҳудуди ягона ҳисобланади. Шунингдек, келишув иштирокчилари авиация ва ҳаво кенглигидан фойдаланиш бўйича кенгаш – Давлатлараро авиация қўмитасини ташкил этганди.

Шунингдек, Киев 1992 йил 15 майда Тошкентда имзоланган ҳаво майдонидан фойдаланиш тўғрисидаги битимдан чиқишини ҳам эълон қилди. Ҳужжат, хусусан, унинг иштирокчилари “Ҳамдўстлик Қуролли Кучлари фаолиятини амалга ошириш учун ўз ҳудуди бўйлаб ҳаво майдонини таъминлайди ва уларнинг нормал ишлашини бузилишига ёки мураккаблашишига олиб келадиган ҳаракатларни амалга оширмайди”.

Украина Президенти ўз фармонида Ташқи ишлар вазирлигига авиация ва ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича давлатлараро кенгашга Украинанинг шартномалардан чиқиб кетиши тўғрисида маълумот беришни буюрган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 277
Рейтинг: 3
t
×