Ухан шаҳри жамоаси футболчилари “Эл-классико”га таклиф қилинди
Спорт
−
29 Февраль 2020
5236Хабарингиз бор, эртага Ла лига доирасида, Мадриднинг "Реал" клуби "Сантьяго Бернабеу"да Каталониянинг "Барселона" жамоасини қабул қилади.
Ухан шаҳрининг "Ухан Чжоэр" жамоаси футболчилари Ла лига раҳбарияти томонидан "Эл-классико"ни томоша қилиш учун ушбу учрашувга таклиф қилинди.
Ухар шаҳрида коронавирус тарқалганлиги сабабли, айни пайтда "Ухан Чжоэр" жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини Испанияда ўтказмоқда. Бугун хитойлик футболчилар Ла лига офисига ташриф буюришади, эртага "Реал Мадрид" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун "Сантьяго Бернабеу"га боришади. Душанба куни эса Ла лига президенти Эмилио Бутрагеньо уханлик футболчиларни стадион бўйлаб экскурсия қилдиради.
Таъкидлаш керакки, сўнги маълумотларга кўра, 85209 нафар одам коронавирус юқтириб олган. 2924 нафари эса вафот этган. 39517 нафар инсон ушбу касалликдан фориғ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" - "Барселона" жамоалари ўртасидаги учрашув 1 мартдан 2 мартга ўтар кечаси 01:00да бошланади.
Жаҳонгир Сотволдиев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь