“Ўқитувчилар ассоциацияси” ташкил этилди

Жамият 3218
image

Жамоат бирлашмаси шаклидаги “Ўқитувчилар ассоциацияси” нодавлат-нотижорат ташкилоти Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ассоциациянинг асосий мақсади Ўзбекистонда умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ислоҳ қилишга қаратилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Қайд этилишича, “Ўқитувчилар ассоциацияси” Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган бўлиб, ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш мақсадида ассоциациялар тузилиши ва фаолият юритишини қўллаб-қувватлайди.

“Бизга жамоат бирлашмасини тузишда мазкур ассоциация «Ўзбекистонда мустақил ўқитувчилар ассоциациялари имкониятларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида амалий кўмак бериб келган “Инновация, технология ва стратегия маркази”га ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, “Ўқитувчилар ассоциацияси” жамоат бирлашмаси бутун республика ҳудудида фаолият олиб боради. Ассоциация бирлашманинг ҳудудий бўлинмалари очилишида ва иш олиб боришида иштирок этмоқчи бўлган ўқитувчиларни мурожаат қилишга чақиришини маълум қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 2.9
t
×