Ўқишга кириш орзусидаги фуқаролардан пул ундираётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри, Андижон ва Хоразм вилоятларида катта пул эвазига фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Шайхонтоҳур туманида Тошкент давлат иқтисодиёт университетнинг кабинет мудири вазифасида ишловчи С.М. фуқаро Ш.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали  университетнинг 2-мутахассислигига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган. Хизмати эвазига 3 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Андижонда фуқаро Ш.А. фуқаро Д.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Андижон давлат университетининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Хоразм вилояти Янгиариқ туманида фуқаро С.И. бошқа бир фуқаро З.ни танишлари орқали Урганч давлат университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 300 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг