Уитни Ҳьюстон ижро этган энг сўнгги қўшиқ тақдим этилди
Маданият-санъат
−
29 Июнь 2019
7301Уитни Ҳьюстоннинг вафотидан етти йил ўтиб у ижро этган энг сўнгги Higher Love қўшиғи британиялик мусиқачи Стив Уиндвуд томонидан кавер услубида тақдим этилди.
Қўшиқнинг оригинал талқини 1986 йилда ижро этилган. Орадан тўрт йил ўтиб, Ҳьюстон бу қўшиқни қайтадан куйлади. Бу қўшиқ хонанданинг I’m Your Baby Tonight (1990) номли учинчи альбомидан жой олди.
Уитни Ҳьюстон 2012 йил февралда, Лос-Анжелесда вафот этганди. Америкалик 48 ёшли хонанда меҳмонхонадаги хонасида ўлик ҳолда топилганди. Маълумотларга кўра, хонанданинг ўлимига кўп миқдордаги гиёҳванд моддаси истеъмол қилиши ва юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.
Хонанданинг I Will Always Love You, Run To You, All The Man That I Need ва I Have Nothing қўшиқлари мухлислар томонидан севиб тингланади. У ҳаёти давомида олти бор "Grammy" мукофотини қўлга киритган. Ҳьюстон иштирокидаги "Хос соқчи" фильми ҳамон мухлислари томонидан севиб томоша қилинади.
LiveБарчаси