UFC энг яхшиларни аниқлади

Sport

image

UFC  йиллик сарҳисобини эълон қилиб, бир нечта номинацияларда ғолибарни аниқлади. Ташкилот "йил нокаути" ва "йилнинг энг яхши жангчиси" номинацияси ғолиблигига англиялик Леон Эдвардсни лойиқ топди.

UFC 278 турнирида ярим ўрта вазн тоифасида Леон Эдвардс америкалик Камару Усманни нокаутга учратиб, чемпионлик жангида зафар қучди. Ташкилот "йил жанги" дея  UFC 275 доирасидаги яримоғир вазн тоифасида чехиялик Иржи Прохазка ҳамда бразилиялик Гловер Тейшейра ўртасида ўтказилган тўқнашувни эътироф этди. Ушбу жангда Прохазка жанг якунланишига 30 сония қолганда Тейшейрани бўғиш усули билан мағлубиятга учратганди.

Маълумот учун, Эдвардсдан енгилган Камару Усман UFC'даги илк мағлубиятини қайд этганди.


Tags

Rate Count

53

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic