UFC 281 промоушенининг асосий карди тасқиланди

Спорт 3630
image

"UFC Fighting Promotion" ниҳоят 13 ноябрь куни Нью-Йоркдаги (АҚШ) афсонавий Мэдисон-сквер-гарденда бўлиб ўтадиган UFC 281 турнирининг асосий карди жангларини тасдиқлади.

UFC 281 промоушенининг асосий жангида лиганинг ўрта вазн тоифаси чемпиони (84 кг гача) янги зеландиялик Исраэль Адесанья (23-1) бразилиялик Алекс Перейрага (6:1) қарши ўз чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

UFC 281 асосий кард:

Исраэль Адесанья (Янги Зеландия) – Алекс Перейра (Бразилия);
Карла Эспарза (АҚШ) – Вейли Чжан (Хитой);
Дастин Порье (АҚШ) – Майкл Чендлер (АҚШ);
Фрэнки Эдгар (АҚШ) – Крис Гутьеррес (АҚШ);
Дэн Хукер (Австралия) – Клаудио Пуэльес (Перу).

Аввалроқ ташкилот UFC 282 турнирининг тўлиқ кардини ҳам эълон қилган эди.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 147
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×