U-20 Осиё кубоги. Бугун Ўзбекистон гуруҳ ғолиблиги учун Эрон билан тўқнашади

Спорт

image

Бугун, 19 февраль куни Хитой яшил майдонлари мезбонлик қилаётган U-20 Осиё кубогининг 3-тур ўйинлари давом эттирилади. Тур доирасида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси эронлик тенгқурлари билан баҳс олиб боради.

“C” гуруҳида баҳсларга киришган ҳар икки жамоа муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилиб бўлган. Ўзбекистон ҳам, Эрон ҳам 6 очко жамғариб гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Бугунги ўйинда ютган жамоа гуруҳ ғолиби сифатида чорак финалда иштирок этади.

Қайд этиш жоиз, “C” гуруҳи ғолиби “D” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган терма билан, “C” гуруҳида 2-ўринни олган жамоа эса “D” гуруҳида ғолиб бўлган терма билан чорак финалда тўқнаш келади. Ҳозирда “D” гуруҳида Жанубий Корея ва Япония 1 ва 2-ўринларни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Ўзбекистон-Эрон ўйини Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади. Учрашувга Шенчжендаги Ёшлар футбол базаси 1 майдони мезбонлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Хитой Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг