Тўрт яшар қизчанинг бошини узиб, уйни ёқиб юборган ўзбекистонлик Россиядан чиқариб юборилади

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

2017 йил январь ойида тўрт ёшли қизчани ўлдиришда айбдор деб топилган ўзбекистонлик собиқ энага Гулчеҳра Бобоқулова мажбурий даволаниши тугаганидан сўнг Россиядан чиқариб юборилади. Бу ҳақда РИА Новости Россия Ички ишлар вазирлигига асосланиб хабар берди.

Хабарга кўра, Россия Ички ишлар вазирлиги 2017 йилда Бобоқулованинг Россияда қолишини номақбул деб топган.

“Даволаш тугаганидан сўнг, у Россиядан депортация қилинади”, дейилади маъумотда. Бобоқулованинг даволаниши қачон якунланишига Ички ишлар вазирлиги аниқлик киритмаган.

Тергов маълумотларига кўра, 2016 йил 29 февраль куни эрталаб Бобоқулова Мешчеряковлар ва уларнинг тўнғич ўғли уйдан чиқиб кетгунича кутган. Тахминан 9:40 да у қизалоқнинг бўйнига пичоқ билан уриб, бошини кесиб, полиетилен пакетга солиб, рюкзакка жойлаштиради. Шундан сўнг квартиранинг атрофига ёнувчан аралашмани сепиб, уйни ёқиб юборади ва таксига ўтириб, “Октябрьское Поле” метро бекатига йўл олади. Тахминан соат 10:00 да ўт ўчирувчилар хонадондаги ёнғинни ўчиради ва бошсиз қизалоқнинг жасадини топади.

Судда терговчилар тақдим этган экспертиза натижаларига кўра, Бобоқулова нима қилаётганини ўзи билмайдиган ҳолатда бўлиб, бунгача Ўзбекистонда шизофрения касаллигидан даволанган.

Россия Федерацияси Жиноят кодексининг Бобоқулова учта моддаси бўйича – 105-модда (қотиллик), 167-модда (мол-мулкни қасддан ёқиб юбориш) ва 207-модда (терроризм ҳаракати тўғрисида била туриб ёлғон хабар бериш) бўйича айбланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

5026

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг