Турмуш қуриш вазн йўқотишга сабаб бўлиши исботланди
Фойдали
−
28 сентябр 2020 10117 1 дақиқа
Олимлар турмуш қуришнинг вазн йўқотишга таъсир қилишини исботладилар. Унга кўра, турмуш қурган эркак ва аёллар жуда тез вазн йўқотишади.
Мутахассислар 20 ёшдан ошган 300 кишини кузатдилар. Никоҳдан 8 йилдан кейин уларнинг аксарияти озғин бўлиб қолишган. Тўйдан олдин чиройли қоматга эга бўлганлари эса, тўйдан кейин ҳам ўша ҳолатини йўқотмаган. Тадқиқотда иштирок этган семиз ва ҳали турмуш қурмаганларда эса ортиқча вазн сақланиб қолган.
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, турмуш қуриш соғлом турмуш тарзини сақлашда катта хизмат қилади. Бундай ҳолда, турмуш ўртоқнинг кўмаги ҳам муҳимдир.
Live
Барчаси“Қўқон патири” патентланди
15 июл