Туркияда йирик нефть кони топилди

Олам

image

Туркия мамлакат шимоли-шарқидаги Габар тоғи ҳудудида янги нефть конини топди. Бу ҳақда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича телемурожаатида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, очилган нефть захираларининг соф ҳажми 150 миллион баррелни ташкил этади. 

Давлат раҳбарининг айтишича, захираларнинг қиймати қарийб 12 миллиард долларга баҳоланмоқда. 

“Бу 2022 йилда қуруқликда топилган энг йирик 10 та кондан биридир”, дейди Туркия раҳбари. 

Унинг қўшимча қилишича, нефть сифати жуда юқори бўлган минтақадаги тўртта қудуқдан кунига 5 минг баррель нефть ишлаб чиқарилмоқда. 

Эрдўған, Туркиянинг миллий нефть компанияси “Türkiye Petrolleri”нинг 5 йил аввал тахминан 40 минг баррель бўлган кунлик ишлаб чиқариши бугунги кунда 65 минг баррелга кўтарилганини айтди. 

Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳукумати қўшимча сейсмик тадқиқотлар, бурғулаш ишларини кўпайтириш ва ҳосилдорликни ошириш усулларини жорий этиш орқали Туркия Республикасининг юз йиллигига қадар кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини 100 минг баррелга етказишни режалаштирмоқда. 

“Пандемия даврида кўплаб нефть ва газ компаниялари таслим бўлган бўлса-да, “Türkiye Petrolleri” қидирув ва қазиб олиш фаолиятини тезлаштирди. Биргина 2021 йилнинг ўзида яна 34 та кон очилди ва биз ҳозирги захираларимизга яна 71 миллион баррель қўшдик”,  дейди Президент Эрдўған.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг