Туркия Ўзбекистон билан авиақатновларни қачон тиклаши маълум бўлди

Олам

image

Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси Истанбул-Тошкент рейсларининг қайта тикланиш санасини маълум қилди. Авиакомпания сайтида берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 1 июлидан ҳафтасига тўрт марта Истанбул-Тошкент-Истанбул рейслари амалга оширилади.

Самолётлар Истанбулдан Тошкентга сешанба, чоршанба, шанба ва якшанба кунлари, Тошкентдан Истанбулга эса душанба, сешанба, жума ва шанба кунлари парвоз қилади.

Авиакомпания чипталар сотувга чиқарилганини ва уларнинг нархи 588 АҚШ долларига тенг.

Turkish Airlines Марказий Осиёдаги Олма-ота, Нур-Султон, Ашхобод, Бишкек ва Душанбе каби шаҳарларга ҳам парвозларни тиклашини маълум қилган.

Аввалроқ, карантиндан кейинги илк халқаро рейс Жанубий Кореядан келиши ҳақида хабар берган эдик. Бундан ташқари, Тожикистон 1 июлдан, Россия 15 июлдн Ўзбекистон билан авиақатновни тиклаши мумкинлиги маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

640

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг