Туркия ва Россия Сурия бўйича келишувга эришди
Олам
−
25 Март 2021
4358Туркия Россия билан Суриянинг Идлиб вилоятида сулҳ тузиш учун чоралар кўришга келишиб олди. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан суҳбатдан сўнг маълум қилди. Бу ҳақда CNN Turk хабар бермоқда.
Акарнинг таъкидлашича, томонлар конструктив музокаралар олиб борган, учрашув давомида Туркия томони Идлибдаги вазиятни барқарорлаштириш тўғрисидаги меморандум бузилганини маълум қилган. Вазирга кўра, томонлар муаммони ҳал қилиш учун ўзаро чоралар кўришга келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Килис вилояти Сурия томондан ракета ҳужумига учраганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023