Туркия Ғазо бўйича тезкор чоралар кўришга чақирмоқчи
Олам
−
02 Ноябрь 2025 4297 2 дақиқа
Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан эртага, 3 ноябрь куни Истанбулда бўлиб ўтадиган йиғилишда Ғазодаги хавфсизликни ва бошқарувни фаластинликлар томонидан таъминлаш учун имкон қадар тезроқ чоралар кўрилишини талаб қилиши кутиляпти. Бу ҳақда бугун, 2 ноябрь куни Туркия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбасига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Манбага кўра, Қатар, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания, Покистон ва Индонезия Ташқи ишлар вазирлари Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш ва гуманитар вазият бўйича музокаралар ўтказиш учун йиғилишга қўшилиши кутилмоқда. Фидан йиғилишда “Мусулмон давлатлар томонидан мувофиқлаштирилган ҳаракатларнинг аҳамиятини таъкидлаши ва ўт очишни давом эттиришни узоқ муддатли тинчликка айлантириш зарурлигини” айтиши кутиляпти.
Истанбулдаги музокараларда иштирок этаётган давлатлар, сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси давомида АҚШ Президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган учрашувда иштирок этишган.
АҚШ томонидан воситачилик қилинган Ғазо сулҳи, Ғазо ҳудудидаги ҲАМАС гуруҳи қуролсизлантирилиши ва Исроилнинг Ғазодан чиқиш муддати каби қийин масалалар ҳал этилмаган ҳолда амалга оширилган, аммо сулҳ кучга кирганидан кейин вақт-вақти билан зўравонлик синовдан ўтган.
Манбага кўра, Фидан йиғилишда Исроил “ўт очишни тўхтатишни якунлаш учун баҳоналар топаётганини” ва халқаро ҳамжамиятни “Исроилнинг провокацион ҳаракатларига қарши қатъий позицияни эгаллаш зарурлигини” таъкидлаши кутилмоқда.
У, шунингдек, Ғазога етказилаётган гуманитар ёрдамнинг етарли эмаслигини ва Исроилнинг бу борадаги мажбуриятларини бажарилмаганини айтиши кутиляпти.
Туркия-Исроил ўртасидаги алоқалар Ғазо уруши давомида янги паст нуқтага етди, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Исроилнинг бу ҳудудга қилган ҳужумларини қаттиқ танқид қилди.
Туркия ҲАМАСни Трампнинг тинчлик режасини қабул қилишга кўндиришда ёрдам берди ва сулҳни амалга оширишни назорат қилиш учун халқаро ишчи гуруҳга қўшилишга тайёрлигини билдирди. Бироқ, Исроил Ташқи ишлар вазири Гидеон Саар ўтган 27 октябрь куни Исроил АҚШ томонидан урушни тугатиш режасига биноан Туркия қуролли кучларининг Ғазода бўлишини қабул қилмаслигини айтди.
Live
Барчаси