“Туркистон” метро бекатига илк вагонлар етиб келди (видео)

Жамият 6811

Бугун, 6 февраль куни Тошкент шаҳрида янги қурилаётган “Шаҳристон-Туркистон” метро йўналишининг “Туркистон” станциясига илк вагонлар етиб келди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видео гувоҳлик бермоқда.

Тасвирлардан кўриш мумкинки, вагонлар ичида йўловчилар йўқ. Улар синов тариқасида рельслардан юриб ўтган. Яна шунга гувоҳ бўлиш мумкинки, ушбу бекатда қурилиш ишлари давом эттириляпти.

Вагонлар тўла қачон ишга туширилиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 154
Рейтинг: 3
t
×