Турар ва нотурар жойларни бузиш тўхтатилди. Барчаси Президент назоратига олинди
Жамият
−
27 Июль 2019
12412Турар ва нотурар жой объектларининг бузилиши билан боғлиқ масалаларни шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз назоратига олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 27 июль куни ўтган видеоселекторда маълум қилган.
Бугундан бошлаб бузиш масалалари бўйича янги тизим жорий этилади. Яъни, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бузилиши режалаштирилган ҳудудни олдиндан Вазирлар Маҳкамаси билан келишади.
Шунингдек, йиғилишда қатор вазирликларга бир қатор топшириқлар берилди. Хусусан, Қурилиш вазирлиги республика бўйича барча Бош режаларни қайта кўриб чиқиб, уларни ишлаб чиқишда турар ва нотурар жойлар бузилишини минимал даражага келтириш, Адлия вазирлиги турар ва нотурар жойларни бузиш ва компенцация тўловларини қоплаш билан боғлиқ мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта хатловдан ўтказиб, уларни янада такомиллаштириш бўйича ҳукуматга белгиланган муддатда таклиф киритади.
Видеоселекторда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига бугундан бошлаб қонунчилик талабларига асосан компенцация тўланмаган ва олдиндан огоҳлантирилмаган турар ва нотурар жойларни бузишни тўхтатиш буюрилди.
LiveБарчаси