Тўполончи болаларнинг ота-онаси учун хушхабар бор

Бу қизиқ

image

Болаликда ака-ука, опа-сингиллар ўртасида бўлиб турадиган тортишувлар уларнинг ақлий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Кембриж университети профессорлари томонидан ўтказилган тадқиқотда кичкинтойларнинг баҳслари ва уларнинг мия фаолияти ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланди.

Лойиҳа жамоаси ака-ука ва опа-сингиллар орасидаги рақобат кейинчалик хулқ-атвор ва ўзаро муносабат ўрнатиш билан боғлиқ муаммоларга олиб келишидан огоҳлантирган бўлса-да, янги тадқиқот зўравонликларсиз жанжаллар ақлий ўсиш учун фойдали эканини кўрсатган.

Қайд этилишича, ака-ука ёки опа-сингилнинг бўлиши ота-онанинг эътиборини қозонишга ундайди. Натижада турли хил баҳслар юзага келади. Табиийки, мунозараларда қатнашиш, айниқса болаларнинг ўзларидан катта ака-опалари билан пойгага киришиши, кейинчалик  уларнинг ижтимоий қобилиятларини, сўз бойлигини ва жисмоний имкониятларини оширади.

Фарзандларининг доимий жанжалларидан чарчаган ота-оналар бу ҳаётий ижтимоий компетенцияларни ўрганишнинг бир қисми эканлигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Тўполончи оға-инилар кўпинча тестларда яхши натижаларга эришадилар ва кучли ижтимоий кўникмаларга эга бўлган болалар катталар каби фикр юрита оладиган даражага етади.

Кембриж университети профессорлари 2 ва 6 ёш оралиғидаги 250 нафар болани кузатган. Тадқиқот шуни кўрсатадики, ака-ука ўзаро муносабатлари кўпинча зийракликни ошириши мумкин.

“Бизнинг далилларимиз шуни кўрсатадики, болаларнинг ижтимоий тушунчаси кўп ҳолларда ака-ука ва опа-сингиллар билан ўзаро муносабатлари туфайли сайқалланади”, дейди Клер Хьюз.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг