Тўқаев Олмаотада сейсмик хавфсизлик чораларини тасдиқлади

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Олмаота шаҳрининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни маъқуллади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Ҳоким Тўқаевга 2022 йил 16 ноябрда Олмаота шаҳри жамоатчилиги билан бўлиб ўтган учрашувда эълон қилинган унинг кўрсатмаларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган шаҳарнинг 2040 йилгача бўлган янги бош режасини ишлаб чиқишнинг асосий ёндашувлари ҳақида маълумот берган. 

“Президент томонидан сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирлар ва жорий йилнинг иккинчи ярмида шаҳар объектларининг сертификатлаштиришни янгилаш имконини берувчи сейсмик аудит ўтказиш режалари тасдиқланди”, дейилади хабарда. 

Давлат раҳбарига Жаҳон банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган шаҳар “яшил йўлаклари”ни яратиш бўйича чора-тадбирлар режаси тўғрисидаги оралиқ маърузаси ҳам тақдим этилган. Ушбу ташаббуслар доирасида яшил ҳудудлар, жумладан, дарёлар ва каналлар бўйларини кўпайтириш режалаштирилган. 

Президент Олмаота саноат зонаси ҳудудида автомобиль кластерини шакллантириш жараёни билан танишди. 

“Тўқаев даромадларнинг реал ўсишини таъминлаш ва шаҳардаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни фаоллаштириш бўйича топшириқ берди”, дея қўшимча қилди Президент Матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва соат 13:24 да – 7,6 балл) бўлган иккита зилзила содир бўлди. 

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған табиий офат минглаб қурбонлар берилгани муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга ҳилпиратилди. 

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.

Айни вақтда қурбонлар 42 минг 310 нафарни ташкил этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг