Тўқаев ОҲИЧКни халқаро ташкилотга айлантиришни таклиф қилди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашни (ОҲИЧК) тўлақонли халқаро ташкилотга айлантиришни таклиф қилди. Бу ҳақда у бугун, 13 октябрь куни кенгашнинг Остонадаги VI саммитида айтиб ўтди. 

У йиғилиш ташкил этилганидан буён аъзо давлатлар бешта олий даражадаги учрашувлар ва олтита вазирлар учрашуви ўтказганини, шу тариқа ОҲИЧК жараёнини фаол сиёсий қўллаб-қувватлаётганини таъкидлади.

Ташкилотга турли вақтларда Қозоғистон, Туркия, Хитой ва Тожикистон раислик қилган.

“Аввалги раисликдан 10 йил ўтиб Қозоғистон ҳозирги раислиги учун бир қатор устувор вазифаларни белгилаб олди, улар асосида ОҲИЧКни тўлақонли халқаро ташкилотга айлантириш ётади. Биз ташкилотимизни бир-бирининг манфаатларини ўзаро ҳурмат қилиш тамойилларига асосланган Осиё хавфсизлик тизимининг муҳим таркибий қисми деб биламиз. Осиёда хавфсизлик глобал хавфсизлик учун замин яратади”, дейди Тўқаев йиғилишнинг VI саммитида.

Президентнинг таъкидлашича, сиёсий мулоқотнинг минтақавий платформаси сифатида ОҲИЧКнинг етуклиги ва самарадорлиги уни янада ўзгартириш учун бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, аъзо давлатлар бу масалани бир неча бор муҳокама қилган ва ОҲИЧК аллақачон ташкилот сифатида амалда ишлаяпти, деб ҳисоблайди.

“Таъкидламоқчиманки, биз янги ташкилот яратмаяпмиз, балки институционал ривожланишнинг янги босқичига ўтмоқдамиз. Конференция мақомини ошириш Осиёнинг халқаро ишлардаги ортиб бораётган ролини кучайтиради ва аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқади. Ишончим комилки, бу қадамларнинг барчаси Осиё қитъасидаги ҳамкорлик ва тараққиётни фаоллаштиришга хизмат қилади, шунингдек, тез ўзгариб бораётган дунёдаги чақириқ ва таҳдидларга қарши туриш салоҳиятини кучайтиради”, деб якунлаган Тўқаев ўз нутқини.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш – Осиё қитъаси давлатларини бирлаштирувчи халқаро форум бўлиб, ўз олдига минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш вазифасини қўяди.

13 октябр куни Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммити бўлиб ўтяпти. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made