Трамп ва унинг оиласини ўлдириш билан таҳдид қилган эркак ҳибсга олинди
Олам
−
27 Ноябрь
2531АҚШ расмийлари сайланган президент Дональд Трамп ва унинг оиласини ўлдириш билан таҳдид қилган аризоналик эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда айблов ҳужжатлари ва манбаларга таяниб, ABC News хабар берди.
Телеканал қўлга киритган тергов материалларига кўра, гумонланувчининг исми Мануэль Тамайо-Торрес бўлиб, у сайланган президентга нисбатан “аниқ бўлмаган, аммо тўғридан тўғри” таҳдидлар қилган ва терговдан хабардор манбалар унинг баёнотлари айнан Трампга тегишли эканини тасдиқлаган.
Телеканал маълумотларига кўра, аввалроқ ҳужумчи ижтимоий тармоқларда сиёсатчига мурожаат қилган видеони эълон қилган:
“Сен ўласан, ўғлинг ўлади, бутун оиланг ўлади”, деган эркак видеода.
Бундан ташқари, видеода Тамайо-Торрес АР-15 милтиғини кўтариб, Трамп ҳақида “турли хил ғалати баёнотлар” қилган.
Август ойида Тамайо-Торрес Аризонадаги Республикачилар сайловолди митингида қатнашган.
Маълумот учун, АҚШнинг сайланган президенти жорий йил давомида икки марта суиқасддан омон қолди. Биринчиси июль ойида Пенсильваниядаги сайловолди митингида снайпер отган ўқ сиёсатчининг қулоғига тегиб кетганида юз берди. Иккинчи марта радикал ва Украинага ёрдам бериш тарафдори Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳи яқинида ўт очди.