Трамп Асад бўйича мудҳиш режа тузганини тан олди
Олам
−
15 Сентябрь 2020
7758АҚШ Президенти Дональд Трамп Сурия раҳбари Башар Асадни йўқ қилишни истаганини тан олди. Аммо Мудофаа вазири Жеймс Мэттис бунга қарши бўлган. Трамп бу ҳақда “Fox News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Мен уни (Асадни) йўқ қилардим. Ҳаммасини тайёрладим, аммо Мэттис буни қилишни хоҳламади”, деган Трамп. Президент 2017-2019 йилларда АҚШ Мудофаа вазири лавозимини эгаллаб турган Мэттисни ўз ишини яхши уддалай олмаган генерал деб тавсифлаган.
Асад ўлдирилмаганига ачиниши ҳақида сўралганда Трамп “йўқ”, деб жавоб берди.
“Мен уни яхши одам деб ҳисобламайман. Буни амалга ошириш (ўлдириш) имкони бор эди. Бироқ Мэттис қарши бўлди, Мэттис бундан чорага рози бўлмади”, деб қўшимча қилган Трамп.
“Bloomberg”нинг эслатишича, 2018 йилда журналист Боб Вудворд ўзининг китобида Трамп Мэттисга Асадни йўқ қилиш режасини тузиб чиқишини буюргани ҳақида ёзганди.