Трамп “Алкатраз” қамоқхонасини қайта очишни буюрди
Олам
−
05 Май 2025 8631 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп бугун, 5 майга ўтар кечаси Калифорниядаги 1963 йилда ёпилган “Алкатраз” (“Қоя” номи билан ҳам машҳур) қамоқхонасини қайта очишга буйруқ берди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.
“Биз энди кўчаларимизга ёвузлик, қон тўкиш ва тартибсизликни сочаётган бу сериали жиноятчиларга тоқат қилмаймиз. Шунинг учун бугун мен Қамоқхоналар бюросига Адлия вазирлиги, Федерал қидирув бюроси ва Ички хавфсизлик департаменти билан биргаликда Американинг энг шафқатсиз ва зўравон жиноятчиларини жойлаштириш учун кенгайган ва қайта қурилган “Алкатраз” қамоқхонасини қайта очишга йўл бераман. “Алкатраз”нинг қайта очилиши қонун, тартиб ва адолат рамзи бўлади”, деб ёзди Оқ уй раҳбари.
Собиқ федерал максимал хавфсизлик қамоқхонаси “Алкатраз” Сан-Франциско кўрфазидаги оролда жойлашган. У 1912 йилда эски қалъа ўрнида қурилган ва дастлаб ҳарбий қамоқхона сифатида фойдаланилган, аммо 1936 йилда Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилган, қайта тикланган ва янада хавфсиз ҳолатга келтирилган.
Маълум бўлишича, энг хавфли жиноятчилар “Қоя”га юборилган: хусусан, бу ерда машҳур гангстер Ал Капоне ҳам сақланган.
“Алкатраз” Қўшма Штатлардаги энг қаттиқ қамоқхона ҳисобланган ва собиқ маҳбуслар қамоқхона қўриқчиларининг шафқатсизлиги ва улардаги ғайриинсоний шароитлар ҳақида бир неча бор хабар беришган.
Қамоқхона ишлаган йиллар давомида “Қоя”дан қочишга 14 марта уриниш бўлган ва ҳеч бири муваффақиятли бўлмаган. 1963 йилда қамоқхона ёпилди. Ўшандан бери у сайёҳлар орасида машҳур бўлган музейга эга.
Live
БарчасиНавоийда олтин ўғрилари қўлга олинди
19 Январь