Тожикистонликлар ортидан Ўзбекистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти – ОАВ
Жамият
−
02 Май
19593Сўнгги кунларда россиялик чегарачилар аэропортлар ва бошқа ўтказиш пунктларида нафақат тожикистонликлар, балки Ўзбекистон ва Қирғизистондан келаётган муҳожирларнинг ҳам мамлакатга киришини тақиқламоқда. Бу ҳақда "Exclusive.kz" нашри хабар берди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазирликлари ушбу ҳолатга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикнинг айтишича, мамлакатга кирмоқчи бўлган мигрантларни оммавий қўлга олиш 24 апрелда бошланган ва 1 майга келиб Россия аэропортларида 4500 га яқин одам тўпланган ва худди шунча одам ерусти назорат пунктлари орқали киритилмаган.
"Россияга киритилмасдан ушлаб турилганларнинг тўртдан бир қисмигина Тожикистон фуқаролари, ундан икки ҳисса кўпроғи – Ўзбекистондан келган муҳожирлардир", деган ҳуқуқ ҳимоячиси.
Чупикнинг маълум қилишича, қўлга олинганларнинг аксарияти бир-икки кун ичида депортация қилинади. Айрим ҳоллардагина қайтариб юбориш бир ҳафтагача чўзилиши мумкин.
Ҳуқуқ ҳимоячисига 24 апрелдан буён чегарачилар томонидан қўлга олинган муҳожирлардан икки юзга яқин мурожаат келиб тушган. Энг ачинарлиси, одамлар оч ва сувсиз қолишган, ҳатто ҳожатхонага кириш ҳам муаммо бўляпти. Бу ҳам етмагандай, ҳеч қандай тушунтиришларсиз уларнинг телефонлари олиб қўйилган.
"Айни пайтда Россияга рўмол ўраган аёллар ёки мўйловсиз соқолли эркаклар киритилмаяпти. Мамлакатга ишлаш учун келаётганларни бунчалик оммавий ҳайдаш авваллари кузатилмаган", деган Чупик нашрга.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги тўрт кун ичида Москванинг Внуково халқаро аэропортидан 643 нафар Тожикистон фуқароси депортация қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь