Тожикистондан мактаб, Ўзбекистондан замонавий шифохона. Президентлар ижтимоий муассасаларни очиб берди

Жамият

image

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Душанбеда кенгайтирилган таркибдаги музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берилганди. Музокаралар якунлангач, Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилоятида барпо этилган ижтимоий объектларнинг расман очилиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, уларнинг фаолиятига старт берди.

Хатлон вилоятининг Кўбодиён туманидаги тиббиёт мажмуаси Ўзбекистон томонидан қурилган. Ушбу 250 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона йилига 75 минг нафар беморга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Мажмуада жарроҳлик, урология, кўз хасталиклари, интенсив даволаш ва реанимация, педиатрия, травматология, гинекология, ҳомиладорлик патологияси, туғруқдан кейинги тикланиш ва терапия бўлинмалари мавжуд. Мажмуа таркибидаги поликлиника бир сменада 300 нафар ва бир йилда 219 минг нафардан зиёд беморга хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Тожикистон томонидан Самарқанд вилоятининг Ургут туманида умумтаълим мактаби барпо этилган. У 640 нафар ўқувчига мўлжалланган. Мактабнинг уч қаватли биносида 26 та синф, спорт зали, фаоллар зали, ошхона, кутубхона, меҳнат дарслари ва ихтисослаштирилган машғулотлар учун синфлар мавжуд. Ўқув маскани компьютер техникаси ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.

Шунингдек, Маросимда икки мамлакат вакиллари сўзга чиқиб, давлат раҳбарларига биродар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлашга, фуқаролар учун қулай шароитлар яратишга қаратаётган алоҳида эътибори учун миннатдорлик билдирган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг