Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Жамият 16109
image
-

Бугун, 31 август куни Тошкент вақти билан соат 08:11 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳам сезилди. 

Қайд этилишича, зилзила Тошкентдан 220 километр жанубий-ғарбда содир бўлган. 

Зилзила координаталари: 39,63 градус шимолий кенглик; 67,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 15 километр.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

•  Бахмал туманида 3-4 балл, 16 км;
•  Булунғур туманида 2-3 балл, 38 км;
•  Шароф Рашидов туманида 2-3 балл, 44 км;
•  Тойлоқ туманида 2 балл, 52 км;
•  Жиззах шаҳрида 2 балл, 55 км;
•  Ғаллаорол туманида 2 балл, 56 км;
•  Ургут туманида 2 балл, 58 км;
•  Зомин туманида 2 балл, 58 км;
•  Жонбой туманида 2 балл, 60 км.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 638
Рейтинг: 3
t
×