Тожикистондаги Сомоний музлигининг катта қисми парчаланиб кетди (видео)

World

image

Тожикистонда Исмоил Сомоний музлигидан йирик парча ажралиб тушди. Ҳодиса жорий йилнинг 25 октябрь куни соат 11:00 атрофида Тожикобод тумани ҳудудидаги Сафедоби қишлоғи яқинида юз берган. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар қўмитасига (ФВҚ) таяниб, “Asia-Plus” хабар берди.

Қўмита маълумотига кўра, ажралиб тушган муз массаси тахминан 2 километр узунликда, 25 метр баландликда ва 200 метр кенгликда бўлиб, дарага қараб пастга силжиган. Маҳаллий вақт билан соат 14:00 га бориб вазият барқарорлашган, аҳолига тўғридан тўғри хавф йўқ.

Ҳалок бўлганлар ва жиддий вайронагарчиликлар қайд этилмаган. Бироқ мутахассислар узоқ давом этаётган ёмғирлар ва янги муз бўлакларининг ажралиб тушиш эҳтимоли сабабли сув тошқинлари ҳамда кўчкиларнинг юзага келиш хавфи борлигидан огоҳлантирмоқда. Айниқса, Гулрез қишлоғи атрофларида бу ҳолат қишлоқ хўжалигига зарар етказиши мумкин.

ФВҚ маълумотига кўра, қўмита ходимлари музликни кузатишда давом этмоқда ва яқин атрофдаги аҳоли пунктларига бўлган потентсиал хавфларни баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ер юзида иқлим ўзгаришлари нафақат иссиқ тўлқинларни, балки яна бир қанча хавфли оқибатларни келтириб чиқариши, жумладан, музликларнинг эриши билан қадимий вируслар уйғониши ва тошқинлар сабабли ўнлаб йиллар аввал пайдо бўлган заҳарли кимёвий моддалар табиатга чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends