Тожикистонда яна 2 марта зилзила юз берди
Олам
−
23 Февраль 2023 24936 1 дақиқа
Бугун, 23 февраль куни Тожикистоннинг Хитой билан чегарасида 4,5 ва 5 магнитудали зилзилалар юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила Тошкент вақти билан 11:50 ва 13:00 да содир бўлган. Зилзила координаталари 37,74 даража шимолий кенглик, 73,82 даража шарқий узунликни ташкил этган. Ушбу ер қимирлашининг ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.
Биринчи зилзила эпимаркази Тошкентдан 556 км жанубий-шарқда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, бугуннинг ўзида Тожикистонда Тошкент вақти билан соат 05:37, 05:55, 06:06, 06:35, 07:07, 07:18 да – олти маротаба 4 магнитудадан юқори зилзилалар кузатилди. Шунингдек, юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида ҳам сезилган. Тожикистонда дастлаб содир бўлган зилзила магнитудаси турли манбааларда ҳар хил берилмоқда.
Live
БарчасиСурияда КИП қўмондони ўлдириб кетилди
21 Январь