Тожикистон разведкаси афғон билан чегара ҳақида ахборот берди
Олам
−
14 Октябрь 2021
14505Ҳар куни 500-600 қочқин Афғонистондан Тожикистон томон чегарани кесиб ўтишга уринмоқда, қурол ва наркотик моддалар оқими кучайиб боряпти. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси бошлиғи Саймўмин Ятимов маълум қилди.
“Тожикистон-Афғонистон давлат чегарасида вазият анча оғир. Тожикистон Покистондан кейин Афғонистон билан энг узун чегарага эга – 1425 километр, биз Афғонистондан Тожикистонга кўчиб ўтмоқчи бўлганларнинг ҳужумини ҳис қиляпмиз ”, дейди Ятимов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо мамлакатларнинг хавфсизлик ва разведка хизматлари раҳбарлари йиғилишида ўқиб эшиттирган Афғонистон бўйича маърузасида.
Маърузада, хусусан, қуйидаги фактлар келтирилган:
• ҳар куни 500-600 қочқин Афғонистондан Тожикистон томон чегарани кесиб ўтишга уринмоқда;
• ушбу мамлакатдан Тожикистонга қочганларнинг умумий сони охирги икки ой ичида, аллақачон 15 минг кишига етди;
• “Толибон”нинг ваъдаларига қарамай, Афғонистондан келаётган наркотик моддалар оқими камаймаяпти, аксинча ўсиб бормоқда. Шу билан бирга қурол контрабандаси кучаймоқда.
Юқорида айтилганларнинг барчаси Тожикистон давлат чегарасини қўриқлашни яхшилашни талаб қилади. Ятимов, шунингдек, давом этаётган воқеалар ортидан “минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш учун исломий экстремизмнинг қўлланиши иси келаётганини” таъкидлаган.
Унинг қўшимча қилишича, Афғонистондаги вазият нафақат Тожикистон, балки бутун МДҲ учун хавф туғдиради.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда сўз олган Россия Президенти Владимир Путин Афғонистонда Ироқ ва Суриядан келган террорчилар тўпланаётганини қайд этиб, МДҲ мамлакатларини огоҳликка чақирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь