Тожикистон 300 гектар ерини олтин кони билан Ўзбекистонга беради – ОАВ

Жамият 5477
image

Тожикистон икки томонлама келишувга кўра 300 гектар ерини Ўзбекистонга беради. Ҳозирда бу ерлар Мастчоҳ тумaнига қарашли. Бу ҳақда Тожикистоннинг “Фараж” нашри хабар тарқатди.

Таъкидланишича, ушбу ерлар ҳудудида сўнгги йилларда Тожикистон-Канада қўшма корхонаси – “Апрелевка” томонидан ўзлаштирилган олтин кони мавжуд. Ушбу кон Навбаҳор жамоатининг Оби-Шифо қишлоғи яқинида жойлашган.

Қайд этилишича, Ўзбекистонга бериладиган 300 гектар майдонда сўнгги 10 кун ичида ҳудудни пўлат симлар билан ёпиш ишлари олиб бориляпти.

Сўғд вилояти Ер қўмитаси раҳбари Жамшид Умарзоданинг маълум қилишича, ҳозир бу масала кўриб чиқилмоқда ва фақат Тожикистон ҳукумати ушбу мавзу бўйича изоҳ бера олади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 278
Рейтинг: 2.9
t
×