Тожикистон банкларида нақд пул етишмаяпти, аҳоли қийналяпти

Олам 1156
image

Тожикистоннинг бир нечта минтақаларидаги банк бўлимларида нақд пул сомонийнинг етишмаслиги кузатилди, Бу ҳақда Aзия-плюс нашри хабар бермоқда. 

Сўнгги бир ой давомида Кўлоб, Турсунзода, Ваҳдат, Файзобод ва бошқа шаҳар ҳамда туманлар аҳолиси Россияда ишлаётган қариндошлари томонидан уларга юборилган пул ўтказмаларини қабул қилишда қийналмоқда. Улар банкларга кетма-кет бир неча кунлар давомида келади, аммо у ерда нақд сомоний тушликдан олдин тугайди. (Тожикистонда Россия рублида юборилган пул ўтказмалари сомонийда берилади). 

Экспертларнинг фикрига кўра, Тожикистон миллий банки чет эл валютасининг кескин танқислиги ҳолатида сомонийнинг қадрсизланишини олдини олиш учун пул таклифини атайлаб қисқартирмоқда. Регулятор ушбу пул воситасидан фойдаланишни бошлади, чунки ўтган ой охирида миллий валютанинг долларга нисбатан расмий курсини кескин пасайтириш зарурати пайдо бўлди. "Миллий банк миллий валютанинг айирбошлаш курсини ушлаб туриш учун бошқа чоралар кўрмади, чунки тартибга солувчи олтин-валюта захиралари етишмаслиги сабабли аралашувларни амалга ошира олмади", дейилади нашрда.

"Иқтисодий ривожланишнинг пасайиши пул массасини сунъий равишда қисқартириш натижаларидан бири бўлиши мумкин", деб ҳисоблайди иқтисодчи Зафар Носиров. "Aгар Ҳукумат пул массасини тартибга солиш воситасини нотўғри ишлатса, айрим банклар зарар кўриши мумкин, нақд пул етишмаслиги автоматик равишда иқтисодиётнинг реал секторига ва самарадорликка таъсир қилади" деди у.

Aвгуст ойи охирида Миллий банк йирик валюталарнинг (доллар ва евро) расмий курсини ўша пайтдаги норасмий курсга тенглаштирганидан кейин Тожикистонда "қора бозор" кўтарилди. Доллар курси бир бирлик учун 9,43 дан 9,7 сомонийгача, евро эса 10,45 дан 10,77 сомонийгача кўтарилди. Шу билан бирга, айирбошлаш шохобчаларида долларни топиш қийин, ва манфаатдор фуқаролар банк тизимида шахсий танишлари бўлган тақдирда катта миқдордаги валютани олади.

Жорий йилнинг баҳорида Тожикистон Миллий банки мамлакатда валюта танқислиги сабабларини стратегик объектларни қуришга бюджет маблағларини сарфлаш, ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини кўпайтириш, давлат қарзини тўлаш ва ташқи савдо балансининг кўпайиши — импортнинг экспортга нисбатан устунлиги деб номлади.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×