Тожикистон автомобиль ишлаб чиқармоқчи

Олам

image

Президент Имомали Раҳмон мамлакатда немис ва япон автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлаш ҳақида кўрсатма берди, деди саноат ва янги технологиялар вазири Заробиддин Файзуллозода матбуот анжуманида. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Раҳбар вазирликни республикада енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича немис ва япон компаниялари билан музокараларни бошлашга чақирди.

Давлат раҳбари автомобилсозлик соҳасидаги энг яхши хорижий компанияларни жалб қилиш зарур деб ҳисоблайди, шунда республикада ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сифати жаҳон бозори талабларига жавоб беради ва кейинчалик Тожикистон ушбу автомобилларни қўшни давлатларга экспорт қилиш имкониятига эга бўлади.

Қўшниларимиз - Ўзбекистон ва Қозоғистон - қўшма автомобиллар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилмоқда ва биз ҳам буни хоҳлаймиз, лекин кўп иш қилишимиз керак, шу жумладан чет эл инвестицияларини жалб қилиш. Биз бу борада ишламоқдамиз, деди вазир.

Файзуллозоданинг таъкидлашича, дарҳол Германия ва Япония компаниялари билан автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлашнинг иложи йўқ, аммо республикада ўз корхоналарини шакллантириш ва шунга мос равишда янги иш ўринлари яратиш учун автомобилларни қисмларга бўлиб йиғиш мумкин. 

Вазир шунингдек, бугунги кунда Тожикистонда Ўзбекистон ва Aфғонистонга экспорт қилинадиган тракторлар, автобуслар ва юк машиналари ишлаб чиқариш жадал ривожланаётганини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг