Тожикистон аҳолиси 10 млнга етди. Ота-бола Раҳмонлар фахрий чақалоққа уй совға қилди

Олам

image

Бугун, 23 июль куни Душанбеда туғилган ўғил бола Тожикистоннинг 10 миллионинчи фуқароси бўлди. Бу ҳақда Тожикистоннинг “Ховар” давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, боланинг ота-онаси Душанбедаги туманлардан бирида истиқомат қилади. Унинг отаси ишчи-мигрант, онаси уй бекаси. Болага Фирдавс деб исм қўйишган.

Агентликнинг аниқлик киритишича, янги туғилган чақалоқ 3 кг 25 гр тош босади, унинг бўйи 50 см.

Боланинг ота-онасига Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва унинг ўғли, Душанбе мэри Рустами Имомали номидан уч хонали хонадон совға қилинган.

Маълумот учун, Тожикистонда тожик, ўзбек, қирғиз, рус, қозоқ, туркман, татар ва бошқа миллатлар вакиллари истиқомат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон

Баҳолаганлар

949

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг