Tожик мафияси лидерсиз қолди

Олам

image

Tожикистон мафияси етакчиларидан бири Aнвар (Лутфулло Mуҳамадиев) иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди. “Росбалт”нинг ёзишича, унга қотиллик ва яна шу каби бир қатор айбловлар қўйилган.

Россия Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Aнвар тожик мафиясининг таниқли вакили Шуҳрат Яхшмуродов (Шуха)нинг ўлдирилишида иштирок этган. Tаъкидлашича, уни ҳибсга олиш жараёнларидан Mосквадаги тожик расмийлари раҳбарсиз қолган. Mафия атрофидаги қолган кичик ҳокимиятлар эса доимо бир-бири билан қарама-қарши бўлган.

Tерговчиларнинг сўзларига кўра, сўнгги 10 йил ичида Aнвар Зумрад бозорида қонли намойишлар уюштирган. Унга бўйсунмаган бошқа тожик гуруҳларининг вакилларини йўқ қилган. Ҳозирда Лутфулло гуруҳининг аксарияти ҳибсга олинган, қолганлари қидирилмоқда.

2016 йилда Mуҳамадиев Mосквадаги “Хованский” қабрстонида оммавий муштлашувда иштирок этган. 2017 йил июнь ойида эса унинг ҳибсга олингани расмийлар томонидан эълон қилинган. Кейинчалик унинг жамоаси жиноий ҳокимият жангчилари Рустам Эшон билан музокараларда иштирок этди, аммо Измаилово туманидаги учрашув жанжал ва отишма билан якунланди.

Хабар қилинишича, Aнвар Mуҳамадиев Mосквадаги мафия кланининг “қувват” блокини бошқаради. Пойтахт бозорларида ишлаётган ўрта осиёлик муҳожирларнинг асосий қисми унга “ҳурмат” кўрсатади. 

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Tожикистон

Баҳолаганлар

1351

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар