Toyota’нинг 7 та моделида ҳайдовчиларга хавф туғдирадиган носозлик аниқланди

Технология

image

Япониянинг Toyota автомобиль ишлаб чиқарувчиси ёқилғи таъминоти тизимидаги носозлик туфайли Хитой бозоридан 256 мингдан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган машиналарни чақириб олади. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни ХХР бозорни тартибга солиш бўйича давлат бошқармаси хабар берди.

Носозлик чет элдан келтирилган 60 мингга яқин Lexus русумли моделда, шунингдек, Хитойнинг Гуанчжоу, Тяньцзине, Чанчуне ва Чэнду шаҳарларидаги заводларда чиқарилган  200 та Camry, Coaster, Corona, Highlander, Land Cruiser ва Prado автомобилларида аниқланган. Барча эсга олинадиган моделлар 2013 йилдан 2019 йилгача ишлаб чиқарилган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, паст босимли ёнилғи двигателининг ишламай қолиши, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг хавфсизлигига хавф туғдириши мумкин.

Компаниядагиларнинг таъкидлашича, таъмирлаш ишлари мутлақо текин қилинади. Бунинг учун Хитойдаги дилерларга мурожаат қилиш сўралган. Компания, шунингдек, носоз моделлар учун ёнилғи насосларини алмаштиришга тайёрлигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Toyota

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг