Товарларнинг нархлари чет-эл валюталарига боғланиши мумкин бўлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда. 

“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Президент қарорлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ҳукумат орқали жалб этилган чет эл инвестициялари лойиҳалари бўйича Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши мумкин.

Илгари мазкур тартиб мавжуд эмас эди.

Концессиялар билан боғлиқ муносабатлар “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.

Концессия лойиҳаларини рўёбга чиқариш давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Эндиликда фақатгина қиймати 1 миллион доллардан ортиқ лойиҳаларининг тендер ҳужжатлари ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг лойиҳалари келишилади.

Киритилган қўшимчалар билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига оид маълумотларнинг эълон қилинадиган қисми аниқлаштирилди.

Хусусан, бунда қуйидаги маълумотлар расмий веб-сайтларга жойлаштирилади:

  • лойиҳа тарафларининг номи;
  • лойиҳанинг фаолият йўналиши;
  • лойиҳанинг жойлашган ери;
  • лойиҳани амалга ошириш муддати;
  • истеъмолчиларга реализация қилинадиган товарларнинг;
  • лойиҳанинг умумий қиймати;
  • давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми ва турлари.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг