“Тоттенҳэм” Эриксенни “Реал”га қўйиб юборишга тайёр

Спорт

image

Лондоннинг "Тоттенҳэм" клуби даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксенни сотишга қарор қилди. Бу ҳақда "Marca" хабар тарқатди. 

"Тоттенҳэм" клуби президенти Даниэл Леви "Реал" билан алоқага чиққан ва 27 ёшли даниялик футболчининг мадридликлар билан шартнома имзолаши мумкинлигини маълум қилган. 

Эриксен 2018 йилдан буён бошқа клубга ўтиши ҳақида хабарлар тарқалади.Айниқса, унинг "Қироллик клуби"га ўтиши ҳақида кўп ва хўп айтилган бўлса-да, бу содир бўлганича йўқ. 

Айни пайтда даниялик ярим ҳимоячи лондонликлар билан шартномасини узайтиришни хоҳламаяпти ва келажагини Мадридда кўрмоқда.

Маълумот учун, "Реал" раҳбарияти Эриксенни жамоага олиб келиш орқали ярим ҳимоядаги муаммоларни "юмшатиш"га эришмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг