Тошкентда биринчи халқаро “Tashkent Digital Marketing Forum 2023” ўтказилади

Бизнес

image

19-20 март кунлари Hilton Tashkent City меҳмонхонасида биринчи халқаро Digital marketing конференцияси ва 22 та номинация бўйича брендлар, агентликлар в рақамли контент муаллифларини тақдирлаш маросими – Digital Marketing Awards ўтказилади.

Бутун бизнес рақамлаштириляпти. Бу – факт. Шу сабабли, реклама ва маркетинг билан бир қаторда, истеъмолчиларга ўз маҳсулотлари ва хизматларини излашлари ҳамда фойдаланишлари учун энг қулай шароитларни яратаётган бизнес вакиллари томонидан Интернет маконининг самарали қўлланилиши бўйича энг яхши намуналарни муҳокама қилиш, қиёслаш ва баҳолаш муҳим саналади.

Кейинги йилларда излаш тизимлари, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар энг яқин дўстларга айланди ва мулоқотнинг бошқа шаклларининг ўрнини босди, дейиш мумкин. Дунёқараши кўп жиҳатдан интернет-ахборот ва рақамли форматлар билан шаклланган авлод улғайди. Юзага келаётган тенденциялар ва бизнес ҳамда умуман жамият учун истиқболлар ҳақида очиқ муҳокамалар даври келди.

Шу билан бирга, жаҳонда digital marketing'га бағишланган кўплаб форумлар ўтказилишига қарамай, Марказий Осиё минтақасининг ўзига хослиги, истеъмол маданияти, бизнес ривожланиши ва даражаси алоҳида эътиборни, шу соҳадаги халқаро мутахассислар билан фикр ва тажриба алмашишни талаб қилади.

Форум – бу ўз ютуқларини кўрсатиш, ғоялар ва кириб келган йилдаги режалар билан ўртоқлашиш, бозор етакчиларини таниш, ўтган йилда digital marketing бўйича форум совринини олган энг яхши лойиҳаларни кўриш имконияти. 

Форум – мамлакатдаги брендларнинг рақамли фаолияти ва такомиллашуви борасидаги янги имкониятларга бағишланган биринчи кенг кўламли воқеа бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси томонидан, ҳамкорлар кўмагида ташкил этилган. Бугунги кунда форум Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Норвегия, Украинадан кўп йиллик тажрибага эга ва жаҳоннинг етакчи брендлари билан ишловчи 20 дан зиёд спикерларни жамлайди.

Икки кунлик конференция давомида самарали рақамли стратегияни қандай яратиш, бизнесда қандай рақамли воситаларни қўллаш, Telegram ва AliBaba'да буни  қандай ривожлантириш ва сотиш, интернетдаги реклама самарадорлигига қандай таъсир кўрсатиш, рақамли технологияда кучли брендларни қандай тузиш ва бошқа кўплаб қизиқарли мавзулардаги чиқишлар бўлади. Форум спикерлари қаторида Yandex, SAP, Admixer, Wunder Digital, Alibaba.com, Beeline вакиллари мавжуд.

Форумда йирик блок таъсир маркетингига бағишланган. Сир эмаски, брендлар машҳур шахслар, блогерлар, жамоатчилик фаоллари ва машҳурларга реклама учун тобора кўпроқ мурожаат қилмоқдалар. Форумнинг махсус меҳмони – 6,11 млн обуначига эга илмий-оммабоп YouTube-канал муаллифи Ян Топлес. Ян физика, астрономия, биология ва бошқа фанлар, шунингдек, санъат, маданият ва гендер тушунчаси ҳамда авлодлар назарияси каби ижтимоий аҳамиятга эга мавзуларда илмий-оммабоп видеолар чоп этади. 

Ян Топлес, маҳаллий таъсир қилиш-маркетинг eтакчилари Умид Ғофуров (“Танско-билиш” агентлиги) ва Денис Роман (“Мы цифровая” агентлиги) билан биргаликда, блогерлар ва брендларнинг ўзаро мулоқотларидаги трендлар ва муаммолар муҳокамасига бағишланган панел муҳокамасида. Муҳокамада қатнашиш учун, шунингдек, Чўлпон Ашимова (“Намба Медиа” агентлиги, Қирғизистон) ва Диана Лалетина (“2any1” агентлиги, Қозоғистон) ҳам таклиф этилган.

20 мартда Digital Marketing Awards – кураторлар форуми танловига кўра, блогерлар, рақамли контент муаллифларини тақдирлаш биринчи маросими ўтказилади. Ўзбекистонда рус ва ўзбек тилларида ноёб контент яратувчи рақамли контент муаллифлари 22 та номинацияда совринларга эга бўладилар.

Instagram, Telegram'нинг 2022 йилги рақамли кўрсаткичларига кўра, 11 та алоҳида номинацияда энг хилма-хил, жозибали, машҳур постлар яратувчи агентликлар ва брендлар тақдирланади. Ғолиблар МДҲ мамлакатларида ижтимоий тармоқларни таҳлил қилувчи, шарҳлар мониторингини амалга оширувчи энг машҳур саналадиган LiveDune ижтимоий тармоқлар таҳлили сервисининг рақамли метрикалари бўйича аниқланади. 

Digital Marketing Awards илк ғолибларини қутлаш ниятида бўлганларни тақдирлаш маросимида қатнашишга таклиф этамиз.

Диёр Мирзааҳмедов – форум ташкилотчиси, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси бошқаруви раиси:

“Биз рақамли маркетинг соҳасида хизмат кўрсатувчи янги ва машҳур компанияларни, дижиталга эътибор қаратувчи фаол ва машҳур брендларни ҳамда мана шу технологиялар, маҳсулотлар ва хизматлар фойдаланувчининг мулоқоти тақдими учун янги ва ҳар йилги майдончани яратяпмиз. Бу имкониятдан истисносиз барча – бошловчи блогерлар ва smm-мутахассислардан тортиб, йирик инвесторларгача фойдаланишлари аҳамиятлидир. Ҳар бир иштирокчининг фикри инобатга олинган ҳолда кейинги форумлар кун тартиби шакллантирилади. Бунинг учун анъанамизга кўра, форум иштирокчиларининг доимий чати тузилади, унда муҳокама қилиш, таклифлар ва спикерларга саволлар бериш мумкин бўлади. Ўйлайманки, бу чат Ўзбекистонда дижитал-маркетинг бўйича энг йирик муҳокама майдончасига айланади.

Биз дижитал-маркетинг соҳасидаги кўплаб машҳур экспертларни таклиф қилдик, аммо ҳозирланаётган форум ҳақида хабар топиб, бизга мурожаат қилган ва келиб, чиқиш қилиб, экспертизаси билан ўртоқлашишга тайёр моҳир спикерлар ундан ҳам кўп бўляпти. Ташкилотчилар сифатида бизнинг тадбирларимиз уйғотаётган қизиқиш бизни қувонтиради. Кейинги йилларда тўпланган контентларнинг қизиқ жиҳатларини битта конференция куни билан қамраб бўлмаслигини тушунган ҳолда, биз нафақат янги билимлар олишни, балки спикерларга ўз саволларини ҳам истаганлар учун икки кунлик форматни танладик. Тез орада форумда учрашгунча!”

Форум ҳақида батафсил ахборот: marketing.uz

Ташкилотчилар – Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг