Тошкентга олиб кетилаётган номаълум ҳайвон гўшти тўхтатиб қолинди
Crime
−
16 March 2022 11071 1 minute
Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган келиб чиқиши номаълум бўлган тахминан 900 килограмм оғирликдаги гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Чироқчи туман ҳудудида жойлашган “Умакай” ЙПХ масканида Қашқадарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia тўхтатилган.
Автомобиль текширилганда ветеринария-санитария талабларига зид равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган тахминан 900 килограмм оғирликдаги гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Live
All