Тошкентга Formula-1 автомобили олиб келинди

Жамият

Бугун, 15 декабрь куни пойтахт Тошкент марказида Formula-1 мусобақаси автомобили пайқалди. QALAMPIR.UZ эвакуаторга ортиб олиб кетилаётган қизил рангдаги пойга автомобилини тасвирга олди.

Автомобиль Ўзбекистонга нима мақсадда олиб келингани QALAMPIR.UZ ҳозирча маълум эмас. Балки, Тошкентда Formula-1 пойгаси ташкил этилар.

Маълумот ўрнида, Formula-1 пойгаси 1950 йилдан буён ўтказиб келинади.

Formula-1 Жаҳон чемпионати ҳар йили ўтказилади ва алоҳида босқичлардан ташкил топади. Йил охирида чемпионат ғолиби эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Formula-1

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар