Тошкентдан Новосибирскга автобус қатнови йўлга қўйилади 

Жамият

image

Эртага, 1 август кунидан бошлаб Тошкентдан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, мазкур йўналишдаги қатновлар Yutong русумли автобусларида амалга оширилади.
 
Тошкент – Новосибирск йўналишида қатновлар ҳафтанинг ҳар душанба  куни амалга оширилади. Ушбу йўналишда автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 14:00 да ҳаракатланишни бошлайди. Мазкур йўналишда чипта нархи 803 000 сўм этиб белгиланган. 

Новосибирск – Тошкент йўналишида қатновлар ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилади. Автобуслар маҳаллий вақт билан соат 14:00 да Тошкент томон йўлга чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг