Тошкентдаги йўллардан бири 1 ойга ёпилди
Жамият
−
04 Март 2023
5257Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Янги Ўзбекистон кўчасида олиб чиқувчи йўл 1 ой муддатга ёпилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли бугун, 4 март куни соат 09:00 да 4 апрель кунига қадар, Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасига олиб чиқувчи йўл қисман ёпилади. Транспорт воситалари ҳаракати ва Чўлпон кўчасига кириш “Жарбоши” аркасининг янги қурилган йўли орқали амалга оширилади.
“Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 5 март куни соат 16:00 га қадар Бунёдкор шоҳ кўчасининг Новза кўчасига тушиш қисмида автомобиллар ҳаракати қисман чекланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь