Тошкентдаги шоҳ кўчалардан бири 4 кунга қисман ёпилди
Жамият
−
08 Октябрь 2022
4695Бугун, 8 октябрь куни Тошкентдаги Беруний шоҳ кўчаси бир неча кунга қисман ёпилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кўча таъмирлаши ишлари сабабли 4 кунга икки томонлама ёпилди.
“Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 8 октябрь соат 9:00 дан 12 октябрь соат 00:00 гача Беруний шоҳ кўчасининг Самарқанд дарвоза ва Навоий шоҳ кўчалари билан кесишмасидан Лайлитўғон ҳамда Сиқичмон кўчалари билан кесишмасигача бўлган оралиғидаги қисми ёпилади”, дейилади ҳокимлик хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь