Тошкентдаги маҳалладан узлуксиз сассиқ ҳид келишининг сабаби нима?

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Ўзгариш маҳалласида узлуксиз ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақидаги шикоятлар келиюб тушди. “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан ушбу ҳолат бўйича видеолавҳа тайёрлади.

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ бош муҳандиси Абдуқодир Алимов фикрига кўра, ёқимсиз ҳид таралишининг асосий сабаби “Салар” тўйинтириш иншооти ҳамда Бўзсув каналига турли корхона ва ташкилотлар томонидан оқова сувлар ва чиқиндиларнинг оқизилишидир.

“Бу ердан шунақа сассиқ ҳид келадики, чидаб бўлмайди. Уйимиздаги пардаларгача ўрнашиб қолган. Уйда ниқоб тақаман, атир сепаман – фойдаси йўқ. Ҳозир ё келяпти. Деразаларни ҳам ёпа олмаймиз. Бу ҳиднинг қаердан келаётганини билолмаяпмиз”, дейди фуқаролардан бири.

Алимовнинг сўзларига кўра, уларнинг иншоотида сув икки, узоғи билан уч соат туриб қолиши мумкин, ундан кейин чиқиб кетади. Кечасию кундузи келадиган сувлар бир хил тозалаб чиқарилади. Буни ўчириб-ёқишнинг имкони йўқ.

Маълум қилинишича, “Бектемир” ва “Салар” оқова сув тозалаш иншооти яқинидаги корхоналарга МЧЖ томонидан юзлаб огоҳлантириш берилган, лаборатория таҳлиллари мунтазам олиб борилиб, компенсациялар ундириб келинади.

“Ҳамма ҳаво исиганидан кейин эшикни очади. Эшикни очсангиз, сассиқ ҳид кирса, уйга ўтириб қолади. Кундуз куни кирсангиз ҳам уйдан у ҳид кетмайди. “Освежитель”га томоқларимиз аллергия бўлган. Тунда бу ҳиднинг ўткири келади”, дейди фуқаролардан бири. 

Маълумот учун, “Салар” тўйинтириш иншооти Тошкент шаҳрининг Жанубий қисмида Салар ариғининг қирғоғида жойлашган. 1961 йил 12 апрелда 25 минг метр куб қувват билан ишга туширилган. Иншоот майдони 95,4 гектарни ташкил этади. Лойиҳавий тозалаш қуввати – 1068 минг м3 бўлиб, ишчи қуввати – 960 минг метр кубни ташкил этади.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яшнобод, Сергели туманларидан – 800-850 минг м3 оқова сувини қабул қилиб тозалаб чиқаради.

“Ўзсувтаъминот” АЖнинг хабар беришича, ншоотдаги ускуна ва механизмлар, биноларнинг ҳозирги ҳолати талабларга тўлиқ жавоб беради. 2017 йилда меъёрий талаблар (ПДС) ҳужжати ишлаб чиқилган ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган. Тозаланган оқова сувлар меъёрий талаблар даражасига етказилиб, Салар каналига оқизилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг