Тошкентдаги КҲАЙнинг бир қисми вақтинча ёпилди
Жамият
−
16 Ноябрь
2089Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Фаробий кўчасидан Талабалар кўчасигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Олмазор туманида йўл таъмирлаш ишлари сабабли Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Фаробий кўчасидан Талабалар кўчасигача бўлган қисми 16 ноябрь куни 08:00 дан 24:00 гача автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
“Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида ерости электр узатиш кабель тармоқлари ўрнатиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли айрим йўл қисмлари вақтинчалик ёпилиши хабар қилинганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
Жиззахда қимор ўйнаганлар қўлга олинди.
16 Ноябрь