Тошкентдаги “эски Пушкин чорраҳаси” ниҳоят очилди
Жамият
−
13 Апрель 2021 5252 1 дақиқа
Пойтахт Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Мустақиллик ва Паркент кўчаларини туташтирувчи йўл фойдаланишга топширилди. Бу ҳақида Мирзо Улуғбек тумани ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, одамлар орасида "эски Пушкин чорраҳаси" номи билан юритилган ушбу йўлга пиёдалар йўлаги, йўлдан ўтиш йўлакчалари, автоуловларни тартибга солувчи светофор ҳамда ёритиш чироқлари ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик кўчасига олиб чиқувчи, беш йилдан бери ёпиқ мазкур чорраҳани очиш ишлари январь ойида бошланган.
Абдурашидова Юлдуз
Live
Барчаси